Ўзбекистонлик ММА жангчиси Грознийда вафот этди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Бекзод Нурматов Грознийда бўлиб ўтган жангдан 3 кун ўтиб вафот этди.

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ўзбекистонлик ММА жангчиси Бекзод Нурматов Грознийда вафот этди деб хабар қилмоқда Sports.uz саҳифаси.

Хабарда айтилишига кўра, Чеченистон пойтахтида бўлиб ўтган "АСА 100" турнирида иштирок этган. Сўнгги жангда Нурматов россиялик Беслан Исаев билан беллашган ва очколар бўйича ютқизган. Жангдан 3 кун ўтиб у мияга қон қуйилишидан вафот этган. 

Бекзод Нурматов Ўзбекистонда машҳур спортчи бўлган. У қўл жанги бўйича Жаҳон чемпиони бўлган. Ушбу йилнинг бошида Нурматов Қирғизистонда бўлиб ўтган “Батыр баши” IV этнографик турнирида Гран-при соҳиби бўлган эди.ММА жангларида Нурматов 11та ғалаба ва 2та мағлубиятга эришган. 

Янгиликлар лентаси
0