05:05 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Чемпион GFC в легчайшем весе и соучредитель промоушена GFC Тагир Уланбеков (слева) и чемпион Gorilla Fighting Championship (GFC) в полулегком весе Умар Нурмагомедов во время пресс-конференции бойца смешанного стиля, чемпиона абсолютного бойцовского чемпионата (UFC) в легком весе Хабиба Нурмагомедова в Международном мультимедийном пресс-центре МИА Россия сегодня в Москве.

Мен ютқазсам ҳамма ёзади, аммо мен ҳеч қандай босим сезмаяпман – Умар Нурмагомедов

© Sputnik / Нина Зотина
Спорт
Ҳавола олиш
217 0 0

Енгил вазнда Gorilla Fighting Championship (GFC) чемпиони Умар Нурмагомедов “Россия сегодня” халқаро ахборот агенлигида ўтказилган матбуот анжуманида акасининг машҳурлиги унга қандай таъсир қилиши ҳақида саволга жавоб берди.

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг укаси Умар билан бирга ноябрда Тошкентга келади, у ерда GFC жанглари ўтказилади.

Матбуот анжуманида Умар Ҳабибга тенглашишга ҳаракат қилиш, бироқ ҳеч қандай босимни сезмаётганлигини айтди.

“Албатта, бугун Ҳабиб яккакураш билан шуғулланаётган миллионлаб ўсмир ва ёш спортчиларга намуна бўлди. У ҳам мен учун ўрнак. Мен ютқазсам, Ҳабибнинг укаси юзқазди деб барча газеталар ёзишини биламан. Бу эса мени кўпроқ ишлашга, машқ қилишга ундайди. Аммо мен ҳеч қандай босимни сезмаяпман”, - дейди Умар.

23 ноябрда Тошкентдаги Humo Arena'да GFC20 турнири ўтказилади. Бу мусобақа Ҳабиб Нурмагомедов томонидан уюштирилади. Асосий жанг Ҳабибнинг укаси Умар ва Никита Чистяков ўртасида бўлади.

Бугун “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлигида россиялик ММА жангчиси, UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг матбуот анжумани ўтказилди. Унда чемпионнинг укаси Gorilla Fighting Championship чемпионлари Умар Нурмагомедов ва Тагир Уланбеков ҳамда Premier Beverages директорлар кенгаши раиси Игорь Ким иштирок этди.

Асосий мавзулар