00:28 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Председатель Совета директоров Premier Beverages Игорь Ким

Ким Ўзбекистондаги Нурмагомедов академияси ҳақида: Ҳабибни қўллашга тайёрмиз

© Sputnik / Нина Зотина
Спорт
Ҳавола олиш
239 0 0

"Premier Beverages" директорлар кенгаши раиси Игор Ким МДҲ мамлакатларида ММА жанглари ўтказиш режалари ҳақида гапириб, шунингдек, Ўзбекистонда Ҳабиб Нурмагомедов академиясини очиш лойиҳаси хусусида фикрларини айтди.

Бундан аввал россиялик аралаш яккакураш жангчиси, ММА чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ўз академиясини очмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик. Игор Кимнинг сўзларига кўра, унинг компанияси спортчини ушбу йўналишда қўллаб-қувватлашга тайёр.

“Ўйлайманки, бу эртанги кун масаласи эмас, ҳозир Ҳабиб Махачкалада Россия, эҳтимол Европадаги энг яхши заллардан бирини очишга тайёрланмоқда. Умуман биз уни доим қўллаб-қувватлаймиз, йил давомида бирор марта унинг лойиҳада иштирок этишдан бош тортганимиз йўқ”, - деди Ким.

UFC таркибига кирадиган спортчилар ҳақида гапирганда, у МДҲ мамлакатларида, масалан, Қозоғистон ва Белорусда моҳир курашчилар кўп эканлигини таъкидлади.

"Жуда истиқболли ўзбек жангчиси – мукофотлар совриндори Шохжаҳон Эргашев. Яқинда таниқли беларуслик спортчи билан шартнома имзолаймиз. Қозоғистонда эса ноёб спортчимиз бор - у ёшлигида бир оёғини йўқолган, лекин ногирон бўлишига қарамай соғлом спортчилар қаторида иштирок этмоқда ва ғолиб бўлмоқда" - деб якунлади Игор Ким.

Premier Beverages директорлар раиси батафсил изоҳини Sputnik радиоподкасида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар