06:52 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

“Нант” клуби Сардор Рашидов учун неча пул таклиф қилгани маълум бўлди

© UFA
Спорт
Ҳавола олиш
529 0 0

Бир неча йил олдин Франциянинг "Нант" клуби Сардор Рашидов учун неча пул таклиф қилгани энди маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Франциянинг “Нант” клуби Сардор Рашидов учун неча пул таклиф қилгани маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Zamin нашри.

Сардор Рашидов 2013 – 2014 йилларда “Бунёдкор” жамоаси таркибида жуда яхши ўйин кўрсатган эди. Шундан сўнг бир неча хорижий клублар ўзбекистонлик футболчи билан қизиқа бошлаган. Хусусан, Россиянинг ЦСКА жамоаси, Италиянинг “Интер”, Саудия ва Қатар футбол клублари.

Уша вақтда Сардор Рашидов учун яна бир клуб – Франциянинг “Нант” клуби ҳам таклиф билдиргани маълум бўлди. Хусусан “Нант” Сардор учун 800 минг Евро таклиф килган экан. Кейин нима бўлганини ҳамма яхши билади - Сардор 2,2 миллион доллар эвазига Қатарнининг “Ал-Жаиш” жамоасига жўнаб кетган эди. 

Эслатиб ўтамиз, июл ойида Сардор Рашидов Қатарнинг яна бир футбол клуби "СК Қатар" билан шартнома имзолаган эди.  Айни дамда 28 ёшли ўзбекистонлик футболчи ушбу жамоа таркибида ўйнамоқда.  

Асосий мавзулар