20:15 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Ўзбекистонлик ёш боксчилар Қозоғистонда 6 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ёш боксчилар Қозоғистонда 6 та медални қўлга киритди

Федерация бокса Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
111 0 0

Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида "Жетису Кубоги" халқаро турнири бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистонлик ёш боксчилар Қозоғистондаги мусобақада 6 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 21-27 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида “Жетису Кубоги” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди. Турнир якунига кўра, улар 6 та медалга (3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза) сазовор бўлишди.

Олтин: -91 кг: Амиршоҳ Самадов, +91 кг: Шоҳрух Алматов, - 57 кг: Ситора Турдибекова.

Кумуш: -57 кг: Шаҳбоз Юнусалиев .

Бронза: -51 кг: Маржона Савриева, -69 кг: Хадичабону Абдуллаева.

Асосий мавзулар