01:49 23 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Ўзбекистонда регби спорти ривожлантирилади – президент қарори

© Sputnik / Владимир Вяткин
Спорт
Ҳавола олиш
43 0 0

Ўзбекистонда ҳар бир олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби секциялари очилади - янги қонун.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистонда регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ҳар бир ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида регби секциялари очилади.

Шунингдек, Республика бўйича 4 босқичли спорт мусобақалари ташкил этилади. Дастлаб спорт клуб ва секциялар орасида, кейин туман ва шаҳар, ундан сўнг – вилоят ва республика даржасида мусобақалар ўтказилади.

Ўзбекистон регби федерацияси, ва профессионал регби клублари регби спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомларини олиб кирганлик учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод этилади.

2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очилади.

Асосий мавзулар