01:33 23 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Стали известны имена победителей чемпионата Узбекистана по боксу

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди

НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
235 0 0

Бир неча кун давом этган муросасиз жанглар мамлакатнинг кучли боксчиларини яна бир бор саралаб берди.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Кеча Тошкентда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бир неча кун давом этган муросасиз жанглар мамлакатнинг кучли боксчиларини яна бир бор саралаб берган ва финал беллашувлари ҳам ўзининг қизғин ва муросасизлиги билан ажралиб турган.

Бу йилги Ўзбекистон чемпионлари:

-49 кг: Умарқул Эрматов (Жиззах)

-52 кг: Фозилжон Абдумуродов (Жиззах)     

-56 кг: Ойбек Жўраев (Тошкент вилояти)   

-60 кг: Абдумалик Халаков (Тошкент вилояти) 

-64 кг: Элнур Абдураимов (Тошкент вилояти) 

-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов (Динамо)   

-75 кг: Одилжон Аслонов (Бухоро)  

-81 кг: Шуҳрат Абдуллаев (“Динамо”) 

-91 кг: Жамшиджон Абдуллаев (Фарғона) 

 +91 кг: Улуғбек Мубинов (Бухоро) 

Ташкилотчилар бу йилдан эътиборан мусобақанинг энг яхши боксчисига Руфат Рисқиев совринини таъсис этишган эди. Илк бор бундай совринга мазкур чемпионатда -60 килограмм вазн тоифасида жанг олиб борган Абдумалик Халаков сазовор бўлди.

Асосий мавзулар