01:31 23 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Американский боец смешанного стиля Нейт Диаз

Америкалик UFC жангчиси Ҳабибни “ўлик ит”га ўхшатди

© Фото из Instagram спортсмена
Спорт
Ҳавола олиш
389 0 0

Америкалик UFC жангчиси Нейт Диаз россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов билан можаро ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Америкалик UFC жангчиси Нейт Диаз UFC 244 турнири олдидан ESPN’га берган интерьюда россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов билан можаро ҳақида сўзлаб берди. РИА Новости спорт хабарига асосан.

Диазнинг сўзларига кўра, унга Нурмагомедов билан олдин жанг тайинланмади, энди эса унга UFC чемпиони билан жанг қизиқ эмас.

“Менда олдин Ҳабиб билан курашиш қизиқ бўлган, ҳозир эса йўқ. Бу ўлган итни калтаклашга ўхшайди. Мен Ҳабиб билан жангни сўрагандим, аммо улар менга “йўқ” деб жавоб беришди. Нима учун мен ютқазган, жанг қилишни истамайдиган одам билан курашишим керак ва мен унга шапалоқ туширганман”, - деди Диаз.

Нейт Диаз профессонал рингда 31 та жанг ўтказган. У 20 та ғалаба ва 11 та мағлуб бўлган. Диаз икки вазн тоифасида иштирок этади. Унинг кейинги жанги Хорхе Масвидаляга қарши UFC 244 беллашувида бўлади.

Асосий мавзулар