02:21 23 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Узбекистан получил официальное приглашение в Токийскую Олимпиаду

Токио Олимпиадасига 135та лицензия олиш режалаштирилган

НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
22510

Токио Олимпадасида Ўзбекистондан 100 дан ортиқ спортчи ва параолимпиячи-спортчилар иштирок этиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 2020 йилда бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига  135 та лицензия қўлга киритишни режалаштирган деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бугунги кунда қўлга киритилган лицензиялар сони 22 та. Қолган вақт ичида параолимпиячи спортчилар билан биргаликда жами 135та лицензия қўлга киритиш режалаштирилган, - дейилган хабарда.  

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда  2020 йилнинг 1 январига қадар туман, шаҳар ва вилоят даражасидаги спорт тадбирларини молиялаштиришнинг янги тизими ишлаб чиқилади.

Ундан махсус гуруҳ томонидан ташқари барча болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт интернатлари ва Олимпия заҳиралари мактаблари фаолияти танқидий назар билан ўрганиб чиқилади.

Асосий мавзулар