Абрамов: яқинда терма жамоага муносиб бўлган кўплаб истеъдодлар пайдо бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровГлавный тренер сборной Узбекистана Вадим Абрамов
Главный тренер сборной Узбекистана Вадим Абрамов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов профессионал футболчилар пайдо бўлишига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар хусусида ўз фикрларини билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Ўзбекистонда яхши футболчиларнинг етишмаслиги мавжуд эмаслигини таъкидлади. Бош мураббийнинг сўзларига қараганда, бир оз сабр қилиш керак, холос. Яқинда терма жамоага муносиб бўлган кўплаб истеъдодлар пайдо бўлади.

“Ҳозирда биз бир ўқ билан икки қуённи уриш мақсадида олимпия жамоаси мураббийлар штаби қаттиқ ишлаяпмиз”, - деди Абрамов Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Мураббий ўйинчиларнинг ротация режасини назарда тутган. Кадрларни шундай тақсимлаш керакки, унда олимпия  жамоаси ҳам, миллий жамоа ҳам жабр кўрмаслиги керак. Мисол учун, ҳозирда айрим футболчилар асосий жамоадан олимпия терма жамоасига ўтишади.

Вадим Абрамов муносиб шарт-шароитлар ва яхши мураббий истеъдодли ва профессионал футболчиларнинг пайдо бўлишининг асосий иккита омили деб ҳисоблайди. Кўп ҳолларда ўйинчининг моҳир ўйинчи бўлиб етишига клуб муҳим роль ўйнайди. Чунки спортчи ўзининг кўп вақтини мамлакат терма жамоаси таркибида эмас, балки клуб таркибида ўтказади.

Янгиликлар лентаси
0