Мўғулистонда бокс бўйича Осиё ёшлар чемпионати бошланди

Oбуна бўлиш
Мўғулистонда 2001-2002 йилда туғилган ёшлар орсида Осиё бокс чемпионати бошланди. Бугун 2 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Бугун Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.

Мусобақада 2001-2002 йилда туғилган, Осиё қитъасининг 200га яқин энг кучли спортчилари жамланишади. Бугунги бокс баҳсларида Ўзбекистондан 2 нафар боксчи ҳам иштирок этади.

- 52 кг: Мирзабек Мирзаҳалилов – Нурсеит Аширмаматов (Қирғизистон)
- 60 кг: Раҳматилло Тошпўлатов – Жиахао Киан (Хитой)

Мусобақа баҳслари 11-17 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. 11-12 ноябрь - дастлабки жанглар, 13-14 ноябрь - чоракфинал баҳслари, 15 ноябрь - дам олиш куни, 16 ноябрь - ярим финал, 17 ноябрь - финал ва тантанали ёпилиш маросими.   

 

Янгиликлар лентаси
0