19:20 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Александр Савкин завоевал лицензию на Токийскую Олимпиаду

Ўзбекистон замонавий бешкураш спортида Токио-2020 учун яна бир лицензияга эга бўлди

Пресс-служба НОК РУз
Спорт
Ҳавола олиш
96 0 0

Хитойнинг Ухань шаҳридаги замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Ўзбекистон замонавий бешкураш спортида Токио-2020 учун яна бир лицензияга эга бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

Таъкидланишича, Александр Савкин йўлланмани Хитойнинг Ухань шаҳрида давом этаётган замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания чемпионатида қўлга киритган.

Қайд этилишича, терма жамоа ушбу спорт турида ўзбек спорти тарихида илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олган.

Ухань шаҳридаги мусобақа якунига кўра, ўзбекистонлик спортчилар жамоавий рейтингда бешинчи пoғонани эгаллаб, Олимпия ўйинларининг 2 та лицензиясига сазовор бўлишди.

Куни кеча эса Алисэ Фахрутдинова аёллар ўртасида ўтказилган саралаш босқичида учинчи ўринни эгаллаб, Олимпия ўйинларига йўлланма кўлга киритган эди.

Мусобақа якунида терма жамоаларнинг кучли бешлиги қуйидаги кўринишга келди: Жанубий Корея, Хитой, Қозоғистон, Япония, Ўзбекистон.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони ўн учтага (еттита спорт тури) етди.

Асосий мавзулар