19:18 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Сборная Узбекистана по футболу во время матча против Саудовской Аравии

“Оқ бўрилар” ўз майдонида мағлуб бўлди

© Ассоциация футбола Узбекистана.
Спорт
Ҳавола олиш
56303

“Пахтакор” стадионида Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони жамоасига қарши майдонга тушди. Баҳс қизғин кечди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. “Пахтакор” стадионида Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнашди.

Ўйиннинг 15 дақиқасида терма жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов биринчи гол муаллифига айланди ва устунлик “оқ бўрилар” томонга ўтди. Ўйин давомида Рустамжон Ашурматов рақиб ҳужумчисини ушлаб қолиб йиқитди. Ҳакам Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгилади. Рақиб бундан унумли фойдаланиб, 23 дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Ўйиннинг 56 дақиқасида Отабек Шукуров рақиб дарвозасига белгиланган пенальтидан унумли фойдаланди. Кучли зарбаси билан тўпни рақиб дарвозасига йўллаб, дарвозабонни доғда қолдирди.

Учрашувнинг 85 дақиқасида саудияликлар узоқ масофадан гол киритишди ва ҳисоб тенглашди. 89 дақиқада Саудия Арабистони яна гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони баҳси 2:3 ҳисобида рақиб фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Ўзбекистон терма жамоасига Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

“Оқ бўриларнинг” Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги баҳси 19 ноябрь куни Фаластинга қарши бўлиб ўтади.

Асосий мавзулар