02:31 11 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Спорт
Ҳавола олиш
325 0 0

Ўзбекистонлик боксчи 2020 йилнинг 10 январь куни америкалик Кит Хантерга (11-0, 7 КО) қарши рингга чиқади.

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Ўзбек боксчиси Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жангги муддати ва рақиби маълум бўлди, деб хабар қилмоқда GoSport.

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) 2020 йилнинг бошида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ўзбекистонлик боксчи 2020 йилнинг 10 январь куни америкалик Кит Ҳантерга (11-0, 7 КО) қарши рингга чиқади.

Жанг Нью-Жерси штати маркази Атлантик Сити шаҳрида бўлиб ўтади. 12 раунддан иборат жанг ғолиби айни вақтда Марио Барриос (25-0, 16 КО) эгалик қилаётган WBA’нинг WBA Regular чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланади.

Маълумот учун, Кит Ҳантер фаолияти давомида 11 та жанг ўтказган бўлиб, 10-жангида у ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Санжар Раҳмоновга (12-2-1, 6 КО) қарши рингга чиқиб, ҳакамларнинг қарори туфайли ғолиб чиққанди. Ўшанда 2 раундда Санжар Раҳмонов нокдаун ҳолатига тушгани учун ҳисоб очилган, бироқ кўпчиликнинг фикрига кўра, ҳакамларнинг якуний қарори баҳсли бўлган.

Асосий мавзулар