01:29 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Спорт
Ҳавола олиш
51620

Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар 14 та медалга эга чиқишди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатда муваффақиятли иштирок этган ва 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлган.

Олтин медаль:

Суҳроб Қайимов (-75 кг); Шоҳжаҳон Абдуллаев (-81 кг)

Кумуш медаль:

Хуршид Расулжонов (-56 кг); Жавлонбек Йўлдошев (-64 кг); Нурислом Исмоилов (-69 кг); Амиршоҳ Самадов (-91 кг); Навбаҳор Ҳамидова (-75 кг)

Бронза медали:

Мирзабек Мирзаҳалилов (-52 кг); Раҳматилло Тошпўлатов (-60 кг); Сайдинисо Муҳаммадалиева (-51 кг); Насиба Ҳайруллаева (-54 кг); Зиёда Ярашева (-60 кг); Дилфуза Бекова (-64 кг); Хадичабону Абдуллаева (-69 кг).

Асосий мавзулар