20:53 30 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Спорт
Ҳавола олиш
324 0 0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 19 ноябр куни ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Фаластинга қарши майдонга тушади.

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 19 ноябр куни ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Фаластинга қарши майдонга тушади. Мазкур учрашувни баҳрайнлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бош ҳакам – Наваф Шукралла. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат ва Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон ёрдам беради. Захира ҳаками – Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд. Чи Ҳо Лам (Гонконг) назоратчи, Сонг Ҳуанг (Хитой) комиссар этиб тайинланган.

Учрашув Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс маҳаллий вақт билан 17:00 да бошланади. Ўзбекистон саралаш доирасидаги Фаластинга қарши илк учрашувда 0:2 ҳисобда имкониятни бой берган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнашгани ва “оқ бўрилар” ўйиннинг сўнгги дақиқаларида 2:3 ҳисобда мағлуб бўлгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар