12:26 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Спорт
Ҳавола олиш
222 0 0

Россия байроғи энди тўрт йил давомида ҳеч бир йирик мусобақаларда кўтарилиши мумкин эмас. Буёғи нима бўлади?

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни тўрт йил давомида йирик халқаро мусобақалардан "улоқтириш" пайига тушди.

"Россия байроғи ҳар қандай йирик мусобақаларда тўрт йил давомида кўтарилиши мумкин эмас", - дейилади хабарда.

Бундай чоралар РУСАДАнинг допинг-намуналар манипуляциясида гумонланаётгани туфайли қўлланилмоқда. Сал олдин РУСАДАни WADAга мувофиқ келиш мақомидан маҳрум этиш бўйича жараён ишга туширилган, якуний қарор 9 декабр куни қабул қилинади.

Эндиликда, WADA россиялик спортчиларга халқаро мусобақаларда Россия байроғи остида чиқиш қилишни таъқиқлашни талаб қилмоқда. Турнирларда иштирок этишга фақатгина "тоза", допинг истеъмол қилишда қўлга тушмаган спортчиларгагина рухсат берилади, шу билан бирга, улар нейтрал байроқ остида ва Россия мадҳиясисиз чиқиш қилишлари кўзда тутилган.

Шу билан бирга Россия Федерацияси расмий шахсларига ҳам тўрт йил давомида Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишни таъқиқлаш тавсияси берилмоқда.

Россия ўз ҳудудида халқаро турнирларни ўтказиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилиши мумкин.

Шунингдек WADA Россия антидопинг агентлигига 2019 йил январ ойидан бошлаб барча ҳаражатларни тўлаш мажбуриятини юкламоқда ва РУСАДАни 100 минг доллар (барча даромаднинг 10% миқдорида)га жаримага тортиш тавсиясини бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ёзги Олимпия ўйинлари Токиода, 20022 йилда эса қишки Олимпия ўйинлари Пекинда ўтказилади.

Асосий мавзулар