Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасида жанг санаси ва жойи маълум бўлди

© AP Photo/John LocherПрезидент UFC Дана Уайт стоит между бойцами Тони Фергюсоном и Хабибом Нурмагомедовым. Архивное фото
Президент UFC Дана Уайт стоит между бойцами Тони Фергюсоном и Хабибом Нурмагомедовым. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ва америкалик жанчи Тони Фергюсон иштирокидаги жанги Нью-Йоркда ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йил 18 апрелда америкалик жангчи Тони Фергюсон билан жанг ўтказади. Бу ҳақда Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз ўз Twitter аккаунтида маълум қилди.

Менежер ўз твитида Нурмагомедов имзолаган шартнома суратини илова қилган. Унда рақиб исми  ва жанг санаси кўрсатилган.

“Чемпион Тони Фергюсон билан жанг ўтказиш шартномасини имзолади. Жанг 18 апрелда ўтказилади. Бургут яна бир бор Бруклинда қўнади. Бу барчаси мухлислар учун”, - деб ёзган спортчининг менежери.

Илгарироқ, UFC раҳбари Дана Уайт катта мусобақа Нью-Йоркдаги Barclays Center аренасида ўтказилишини маълум қилганди.

Абу-Дабида 7 сентябрда Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Дастин Пуарье устидан ғалаба қозониб, енгил вазнда чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.

Янгиликлар лентаси
0