“Пахтакор” стадионини нима кутмоқда – клуб жавоби

© Sputnik / Папикьян / Медиабанкка ўтишСтадион "Пахтакор"
Стадион Пахтакор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил охирида стадионни бузилиши бошланиши керак эди, аммо лойиҳа-қидирув ишлари ва унинг қиймати туфайли санани ўзгартиришга тўғри келди. “Пахтакор” ФК матбуот хизмати охирги ўйин қачон ўтказилади, янги аренанинг лойиҳаси юзасидан изоҳ берди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда Тошкентдаги “Пахтакор” клуби стадиони бузилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Матбуотда стадион ёпилгани ва жамоа бу стадионда бошқа ўйнамаслиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалди.

Матч памяти футбольной команды Пахтакор-79 в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Афсоналар “Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган ўйинда майдонга тушишди

Ҳақиқатда, "Пахтакор" клубининг пойтахт "Бунёдкор" клуби билан навбатдаги ўйини 27 ноябрда рақиб майдонида бўлиб ўтади, аммо бу стадион бутунлай ёпилишини англатмайди.

Клуб матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, янги стадион якуний лойиҳаси ва қарор ҳали қабул қилинмади.

“Бу йилда уй ўйинлари бошқа бўлмайди, кейинги мавсумда ҳаммаси режа бўйича. Стадион бузилиши саналари бўйича якуний қарор қабул қилинмади. Эҳтимол, “Пахтакор” ўз майдонида ўйнайди - бу ҳайрлашув ўйини бўлмайди. Барибир, янги стадион бўлади, қачон иш бошланиши кейинроқ маълум бўлади”, - деб маълум қилди клуб вакили.

Клуб раҳбарияти 2017 йилда эски "Пахтакор" стадионини бузиш ва замонавий мажмуа қуриш режаларини эълон қилганди. Янги арена барча зарур инфратузилма билан жиҳозланган ва замонавий дунё талабларига жавоб бериши керак.

Ўша вақтда футбол клубида 80 фоиз улушни олган SFI Management Group компанияси хорижий дизайнерлар томонидан яратилган дастлабки лойиҳаларни кўриб чиқилиши маълум қилинганди. Лойиҳа-қидирув ишлари ва унинг қиймати туфайли қурилиш бошланиши қолдирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0