Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровРавшан Ирматов
Равшан Ирматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик энг машҳур футбол ҳаками - Равшан Эрматов ўзининг 17 йиллик фаолиятини расман якунлади.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Равшан Эрматов ўзининг ФИФАдаги ҳакамлик фаолиятини расман якунлади, деб хабар қилмоқда Футболиум телеграм канали.

© XabarЗнаменитый узбекский арбитр Равшан Ирматов завершил карьеру
Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади - Sputnik Ўзбекистон
Знаменитый узбекский арбитр Равшан Ирматов завершил карьеру

ОФКда ушбу воқеага бағишланган расмий қутлов маросими бўлиб ўтди. Маросимда сўзга чиққан Равшан Эрматов  Осиё футбол конфедерациясида 17 мавсум давомида фаолият юритиш унга улкан шараф бўлганини ҳамда Осиё Чемпионлар Лигасининг бешта финали, тўртта Осиё Кубоги ва учта Жаҳон Чемпионатида ишлаш унда ёрқин хотиралар қолдирганини айтиб ўтди.

“Мен Осиё футбол оиласининг аъзоси эканимдан фахрланаман. Энди эстафетани ёш касбдошларимга топшириш вақти келди. Ишончим комилки, улар ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган ҳолда, юқори чўққиларга интилади”, — деди Эрматов тантанали маросимда.

Равшан Эрматовга бир неча ўзига хос рекордлар соҳибидир. Хусусан у 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган ЖЧда энг ёш судья, 2018 йилда ЖЧ ўйинларида энг кўп маротаба ҳакамлик қилган судя, ОФК финалида энг кўп маротаба ҳакамлик қилган судья каби унвонларга сазовор бўлган эди.

Айни дамда Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассосциацияси вице-президенти лавозимида ҳам ишлайди. Шунингдек, Эрматов ОФК ҳакамлар қўмитаси аъзоси сифатида Осиёда футбол судялари тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшади. 

Янгиликлар лентаси
0