13:08 28 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Спорт
Ҳавола олиш
80 0 0

Таеквондо бўйича ушбу мусобақанинг финалига чиққан спортчилар Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишади.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Бугун Москвада таэквондо бўйича якуний Гран-при мусобақаси бошланади. Унда 2 нафар ўзбекистонлик спортчилар иштирок этади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.

Жаҳоннинг энг кучли таэквондочилари иштирок этадиган ушбу мусобақада ўзбекистонлик 2 нафар спортчи ҳам бор: Никита Рафалович (-80 кг) ва Нигора Турсунқулова (-67 кг). 

Саралаш босқичида Никита Рафалович австралиялик Жэк Мартонга қарши курашади. Ушбу жангда ғолиб бўлган таэквондочи кейинги босқичда Арон Кук (Молдова) ва Рауль Мартинес Гарсия (Испания) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Нигора Турсунқулова эса 1/8 финалда хорватиялик Матеа Йелич билан тўқнаш келади. Бу жуфтлик ғолибаси Милена Титонели (Бразилия)ва Лаурен Уильямс (Буюк Британия) жанги ғолибаси билан ярим финал учун курашади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур Гран-придан сўнг Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини йиғиш тўхтатилади ва ҳар бир вазн тоифасида энг кўп балл тўплаган энг кучли 5 нафар таэквондочи Токио Олимпиадасига йўлланма олади. Бу борада Никита Рафаловичда яхшигина имконият мавжуд. Ҳамюртимиз айни пайтда рейтингнинг тўртинчи поғонасида турибди.

Мазкур мусобақада юртдошимиз ярим финал босқичига етиб бора олса, жуда катта эҳтимолда Токио Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилиб қўяди, дейилган қўмита хабарида.  

Асосий мавзулар