Ўзбекистонда 2021 йилдан букмекерлик фаолиятига рухсат берилади

© Ассоциация футбола УзбекистанаБолельщики на стадионе "Шарджа"
Болельщики на стадионе Шарджа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2021 йил 1 январдан бошлаб футболнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Болельщики сборной Узбекистана по футболу во время матча с Японией - Sputnik Ўзбекистон
Футбол, букмекерлик ва видео ёрдамчи ҳакам тизими: президент қарори тайёрланди

Фармон билан Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Иқтидорли ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини такомиллаштириш, етакчи футбол клубларига “футболчилар экспорти”ни амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш кабилар шулар жумласидандир.

Фармонга мувофиқ, болалар-ўсмирлар футбол мактаблари негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилди.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим муассасаларида спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ташкил қилинади.

2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизими жорий этилади.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб  футболнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.

2020 йил 1 июнга қадар букмекерлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Уларда букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиши, ушбу фаолиятни давлат томонидан назорат қилиш механизмлари жорий этилиши кабилар назарда тутилади.

Янгиликлар лентаси
0