12:48 28 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Спорт
Ҳавола олиш
985 0 0

UFC билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов иккинчи жангини америкалик Тревор Смитга қарши ўтказди. У учинчи раундда рақибини чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйди.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангини америкалик Тревор Смитга қарши ўтказди ва уни нокаут ҳолатига туширди. Жанг Вашингтондаги мусобақа доирасида бўлиб ўтди.

Октагонга кўтарилган Муродов рақибини сўнгги учинчи раундда чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйди ва ғолибликни қўлга киритди.

Жангдан сўнг Муродов мухлисларига видеомурожаат йўллади ва унда ушбу ғалабасини Ўзбекистонга халқига ва президентга бағишлашини айтди. Шунингдек, у уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди.

38 ёшли америкалик Тревор Смит UFC’да 11 та жанг ўтказган. Улардан 5 тасида ғалаба қозонган бўлса, 6 тасида мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’даги дебют жангини италиялик Алессио ди Кирикога қарши ўтказиб, устунликка эришган эди.

Теглар:
ғалаба, UFC, Маҳмуд Муродов

Асосий мавзулар