ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Хитой устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди, деб хабар қилмоқда ЎФА.
Биринчи тайм охирида Ўзбекистон жамоаси Исломжон Қобилов амалга оширган жарима тўпи ҳисоби эвазига олдинга чиқиб олди.
Иккинчи тайм бошида Хитой жамоаси хатоси туфайли рақиб дарвозасига яна бир жарима тўпи белгиланган эди, лекин Қобиловга дубль тўп киритиш насиб этмади.
Лекин 2-тайм охирига келиб Ўзбекистон жамоаси яна бир тўп киритишга муваффақ бўлди. Тўхтасинов ҳисобни 2:0 қилишга муваффақ бўлди.
Хитой устидан эришилган ғалаба туфайли Ўзбекистон жамоаси гуруҳда иккинчи ўринга чиқиб олди ва 4 очко жамлади.
Айни дамда U-23 Осиё чемпионатида биринчи ўринда Жанубий Корея 6 очко билан биринчи ўринда. Кеча кореяликлар Эрон устидан 2:1 ҳисобида машаққатли ғалабага эришишди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг энг сўнгги ўйинида Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон жамоаси Жанубий Корея билан учрашади.