08:37 27 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Спорт
Ҳавола олиш
167 0 0

Маҳмуд Муродов рақиби жароҳат олгани туфайли 14 март кунига режалаштирилган ММАдаги учинчи жангини бекор қилди.

ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасига эга бўлган ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродовнинг UFCдаги учинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди. 

Режага кўра, Маҳмуд Муродов ММАнинг энг нуфузли турнири бўлган UFCдаги учинчи жангида бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга (10-4) қарши рингга чиқиши, жанг 14 март куни Бразилия шаҳридаги “Ginásio Nilson Nelson” аренасида бўлиб ўтиши керак эди.

Аммо спортчининг бу галги рақиби машғулотлар вақтида жароҳат олганлиги боис у режалаштирилган жангда қатнаша омайди. 

Спортчининг маълум қилишича, айни дамда унинг вакиллари UFC билан кейинги жанг бўйича музокара олиб боришмоқда. Тез орада бу ҳақда унинг ўзи маълум қилишини билдирган.

Асосий мавзулар