01:59 27 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Спорт
Ҳавола олиш
448 0 0

Ўзбекистонлик афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина Токио Олимпиадасидан сўнг тренерлик фаолияти билан шуғулланишини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Оксана Чусовитина Токио-2020 олимпиадасидан сўнг профессионал фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда унинг ўзи Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Тренировка Оксаны Чусовитиной
© Sputnik / Национальный олимпийский комитет Узбекистана

2019 йилнинг 24 июль – 9 август кунлари Япониянинг Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Оксана Чусовитина фаолиятида саккизинчи маротаба  шундай нуфузли мусобақада иштирок этади. Қолаверса, у бу билан у жаҳон рекордини яна бир маротаба янгилайди.

2020 йилнинг 16 феврал куни спортчи иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида спортчи Токиодаги мусобақадан сўнг ўз профессионал фаолиятини якунлашини маълум қилди.

“Токио-2020 олимпиадасидан кейин профессионал фаолиятимни якунлайман, бироқ бу менинг спортни тарк этишимни англатмайди. Мен келгусида ўз мактабимни очиш ва йиллар давомида тўплаган бой тажрибамни ёшларга ўргатиш ниятидаман. Фурсатдан фойдаланиб, ўз мактабимни очишга яқиндан ёрдам берган Тошкент шаҳар ҳокимлигига ҳам миннатдорлик билдираман, - дейди у.

Маълумот учун, Токио-2020 олимпиадасига қадар Оксана Чусовитина 7та нуфузли мусобақада иштирок этишни режалаштирган. Уларнинг дастлабкиси февраль ойида АҚШда ўтказилади. Сўнг Жаҳон кубоги босқичлари (10-16 март, Боку, 16-22 март Доха)да иштирок этади.

 

 

Асосий мавзулар