20:15 18 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Спорт
Ҳавола олиш
602 0 0

Таиланддаги Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг ярим финалида Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди ва кичик ҳисобда енгилди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Таиландда ўтаётган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг ярим финалида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жамоалари ўзаро куч синашди. Ярим финал баҳсида Ўзбекистон Саудияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бангкокдаги “Ражамангала” стадионида бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлими голсиз якунланди.

87-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Носир Салмон Ўзбекистон жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Эндиликда Олимпиада йўлланмаси учун Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун ўйинида кураш олиб боради

Асосий мавзулар