07:38 01 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Спорт
Ҳавола олиш
63010

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев ўзи ва ўзбек бокси учун тарихий ҳодисадан бир қадамда. Уни амалдаги чемпион Дэниэл Роман қарши жанг кутиб турибди.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 30 январь куни амалдаги чемпион Дэниэл Роман ва IBF (International Boxing Federation World Super Bantam Title)ва WBA (World Boxing Association Super World Super Bantam Title) унвонларига даъвогар Муроджон Аҳмадалиев учрашади.

Ушбу бокс учрашуви АҚШ Флорида штатининг Майами шаҳрида бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоизки, боксчилар аслида 2019 йилнинг 13 сентябрида учрашишлари лозим эди. Лекин ўшанда Дэниэл Роман чап елкаси жароҳати туфайли жангдан олинди ва ўз унвонларини ҳимоя қилишдан бош тортишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмадалиев колумбиялик боксчи Уилнер Сото билан жанг ўтказиб, уни тўртинчи раунддаёқ нокаутга учратгани хабар қилинган эди. Ўзбекистонлик боксчи учун ушбу ғалаба профессионал боксдаги етти ғалабадан еттинчиси (олтитасида нокаут билан) бўлди.

Асосий мавзулар