12:00 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Спорт
Ҳавола олиш
762 0 0

Ўзбекистонлик машҳур теннисчи Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Ўзбекистон теннис федерациясининг бош котиби Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра,  Тўлаганова ўтган йилнинг 1 декабрь куни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтган йиғилишда ОТФ директорлар кенгашига аъзо бўлган. Ортда қолган вақт мобайнида унинг самарали фаолияти уни халқаро ташкилотнинг вице-президентлик даражасига кўтарди.

Машҳур теннисчи  Ирода Тўлагановани нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда яхши билишади. У яккалик баҳсларида 3 мартадан WTF ва ITF турнирлари ғолибаси ҳисобланади. Ирода Тўлаганова “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Асосий мавзулар