Любинко Друлович билан шартномани узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛюбинко Друлович
Любинко Друлович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга кирита олмаган эди.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Эртага Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Любинко Друлович ўртасидаги шартнома ўз ниҳоясига етади. ЎФА хорижлик мутахассиснинг ваколатини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилмоқда.

Узбекистан и Саудовская Аравия сегодня поборются за выход в финал ЧА U-23 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига имкониятни бой берди

Любинко Друлович 2019 йилдан буён Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Жорий йилнинг  25 январь куни Таиландда ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати—2020 мусобақасида учинчи ўрин учун ўйинда Ўзбекистон жамоаси австралияликларга мағлуб бўлган эди. Бу Ўзбекистонни Токио-2020 йўлланмасидан маҳрум этди.

Янгиликлар лентаси
0