23:43 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Спорт
Ҳавола олиш
106550

Муроджоннинг рақиби - америкалик боксчи Дэниэл Роман IBF ва WBA Super тоифалари бўйича жаҳон чемпиони камарлари соҳиби эди.

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Энг енгил вазнда иштирок этувчи ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингда ўзининг саккизинчи жангини ўтказди, деб хабар қилмоқда MMA Boxing портали.

Унинг рақиби бўлган америкалик боксчи Дэниэл Роман IBF ва WBA Super тоифа камарлари соҳиби эди. 

Иккита чемпионлик камарлари учун бўлиб ўтган жанг Флорида штатининг Майами шаҳрида Деметриус Андраде ташкил қилган бокс кечаси доирасида бўлиб ўтди.

12 раунд  давом этган жанг иккала боксчи учун ҳам осон бўлмади. Жанг натижаларини ҳал қилишда ҳакамлардан 2таси Аҳмадалиев тарафида бўлса қолган 2таси америкалик боксчи тарафида бўлди. Баҳслардан ҳакамлар якуний ғалабани Аҳмадалиевга топширишди.

Шундай қилиб, Муроджон Аҳмадалиев 8та профессионал  жангдан сўнг бокснинг 2т йўналиши бўйича Жаҳон чемпионлигини  қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи боксчига айланди.

Ғалаба эълон қилинганидан сўнг спортчининг кўзидан ёш чиқиб кетди. Муроджон ўз жамоси аъзолари, яқин кишилари, устози ва қариндошларига миннатдорлик  билдирди ва уларнинг ёрдамисиз бундай натижаларга эриша олмаган бўлишини айтди.

Асосий мавзулар