16:40 13 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Спорт
Ҳавола олиш
73100

Мазкур жанг 29 февраль куни АҚШнинг Техас штатидаги Фриско шаҳрида бўлиб ўтади. Мадримовнинг навбатдаги рақиби тажрибали ринг фахрийси эканлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов 29 февраль куни навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида ёзиб қолдирган.

Мазкур жанг АҚШнинг Техас штатидаги Фриско шаҳрида бўлиб ўтади. Бироқ Мадримов жангни кимга қарши ўтказишига ойдинлик киритмаган.

fightnews.info нашри хабарига кўра, Мадримовга 40 ёшли ринг фахрийси колумбиялик Чарльз Наварро рақиблик қилади. Жанг 10 раундга мўлжалланган.

Мадримовнинг рақиби Наварро профессионал боксда ҳозиргача 38 маротаба рингга кўтарилган. Жангларнинг 29 тасида ғалабани қўлга киритган ва 22 тасида рақибини нокаут ҳолатига туширган. Шунингдек, у 9 маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов ўтган йилнинг 5 октябрь куни мексикалик рақиби Алехандро Баррера ер тишлаган эди.

Асосий мавзулар