Отабек Умаров Ўрта Осиё ММА конфедерацияси раҳбарига айланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОтабек Умаров
Отабек Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилди. Унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров тайинланди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Отабек Умаров Ўрта Осиё ММА конфедерацияси раҳбарига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси хабар қилди.

Қайд этилишича, Нур-Султонда Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси кенгаши бўлиб ўтган. Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси IMMAF (Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси) таркибига киритилган.

Шунингдек, Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилиб, унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров этиб тайинланган.

Вице-президентлари лавозимига эса Искандер Карим ва Валихан Тен тайинланган.

Қозоғистонда биринчи марта Аралаш яккакураш бўйича Осиё чемпионати 2020 йилнинг июнь ойида ўтказилиши белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0