02:29 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Спорт
Ҳавола олиш
520 0 0

Ойбек Қосимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг бош котиби лавозимига сайланди. Унинг номзодини МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов илгари сурди.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ойбек Қосимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг бош котиби лавозимига сайланди. Қарор МОҚ навбатдан ташқари XXXVI Бош ассамблеясида қабул қилинди.

Қосимов номзодини МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов илгари сурди. Иштирокчилар бир овоздан номзодни қўллаб-қувватлашди.

“Кўриб турибман, бу жойда бегона инсон йўқ. Барчамиз Рио Олимпиадасига тайёргарлик жараёнида елкама-елка ишлаган эдик. Бунгача 2 йил вазирликда спортимиз ривожи йўлида қўлдан келганча ишладим. Бу жой мен учун бегона эмас. Аминманки, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши ва ёрдами билан Токио-2020 Олимпиадасидан халқимиз ва муҳтарам Президентимизни хурсанд қилган ҳода юзимиз ёруғ бўлиб қайтамиз”, – деди сўзга чиққан Ойбек Қосимов.

Ойбек Омилович Қосимов 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Пахтакор” футбол клуби, Тошкент шаҳар футбол федерацияси, МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

Рио Олимпиадасидан сўнг кўрсатган хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Асосий мавзулар