20:03 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Спорт
Ҳавола олиш
282 0 0

17-22 март кунлари Малайзияда велоспортнинг шоссе йўналишида Осиё чемпионати ўтказилиши белгиланган эди. Мазкур мусобақа коронавирус авж олиши туфайли сабаб бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. 17-22 март кунлари Малайзияда ўтказилиши белгиланган велоспортнинг шоссе йўналишида Осиё чемпионати коронавирус туфайли бекор қилинди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, қарор Осиё велоспорт конфедерацияси йиғилишида қабул қилинган.

Халқаро ташкилот мутасаддилари бундай вазиятда спортчиларнинг соғлиғи ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринга олиб чиқилишини таъкидлашмоқда. Осиё чемпионатининг қачон ва қаерга қолдирилиши борасида якуний қарор яқин кунлар ичида эълон қилинади.

Таъкидлаш жоизки, велоспорт бўйича Ўзбекстон асосий терма жамоаси айни пайтда Туркияда ушбу мусобақага тайёргарлик олиб бораётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус сабаб бокс бўйича Хитойда ўтадиган Токио-2020 лицензион турнири бекор қилинган эди.

Асосий мавзулар