17:07 11 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Спорт
Ҳавола олиш
384 0 0

Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ва Элмурат Тасмурадов (-63 кг) финалгача етиб келишди.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик курашчи Элмурат Тасмурадов бешинчи марта Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ва Элмурат Тасмурадов (-63 кг) финалгача етиб келишди.

“Ортиқбоев ҳал қилувчи беллашувда эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Элмурат Тасмурадов эса финалда кореялик Жингсу Сонгга ҳеч қандай имконият қолдирмади”, - дейилган хабарда.

Шу тариқа Элмурат Тасмурадов Токио-2020 лицензиати 5 карра Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Асосий мавзулар