19:06 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Спорт
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)
200 0 0

Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Дик Паунднинг сўзларига кўра, 2020 йилги Олимпиада тақдирини ҳал этиш учун ҳали уч ой бор.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Дик Паунд 2020 йилги Токио Олимпиадаси бекор қилиниши эҳтимоли ҳақида маълум қилди.

У бу ҳақда AP агентлигига берган интервьюсида сўзлаб берган.

Унинг сўзларига қараганда, Олимпия ўйинлари  ташкилотчилари май охирига қадар коронавирус билан боғлиқ вазият назорат остида эканлигини текширишлари лозим.

Шу билан бирга Паунд спортчиларни Олимпиадага тайёргарлик кўришни давом эттиришга чақирган.

“Ҳозирча ҳаммаси Токиода Олимпиада бўлиши кўрсатмоқда, барчаси одатдагидек кетмоқда. Ўз спорт турингизга эътибор қаратинг ва ХОҚ сизни пандемия шароитидаги мусобақаларга жўнатмаслигига ишончингиз комил бўлсин”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Токиодаги Ўйинларда 11 минг киши иштирок этишни режалаштирмоқда, яна 4,4 минг киши Паралимпия ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда.

Паунд шунга ўхшаш ҳодиса аввал тарихда кузатилганини эслатиб ўтди. 1940 йилда Олимпиада Токиода бўлиб ўтиши керак эди, аммо Япониянинг Хитой билан уруши ва Иккинчи жаҳон уруши туфайли тадбир бекор қилинган эди.

Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Олимпиада-2020 бошқа шаҳарга кўчирилиши эҳтимолдан узоқ эканини таъкидлади.

COVID-2019

Хитойда номаълум пневмониянинг авж олиши ўтган йилнинг охирида бошланган эди. 2020 йил 26 февраль ҳолатига кўра уни юқтирганлар сони 81 минг кишига яқинлашган. COVID-2019дан вафот этганлар сони 2764 кишини ташкил қилган. 30100 киши эса тузалиб кетишга муваффақ бўлган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)

Асосий мавзулар