19:03 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Спорт
Ҳавола олиш
172 0 0

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Токио 2020 мобил иловаси яратилди ва ишга туширилди. Бугун мобил илованинг тақдимот маросими ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Токио 2020 мобил иловаси яратилди ва ишга туширилди.

“Ушбу мобил иловани яратишдан кўзланган мақсад – спортчи, тренер ва вазир ўртасида тўғридан-тўғри онлайн мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни ўз вақтида, тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат”, - дейилган хабарда.

Токио 2020 мобил иловасига дастлабки босқичда Токио-2020 олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритган ҳамда олимпиада йўлланмаларини қўлга киритиш имконияти юқори бўлган спортчилар ва уларнинг тренерлари уланишлари мумкин. Улар 24/7 режимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдурахмоновга ўзларини қийнаётган савол, муаммо ёки таклифлар билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.

“Яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керак, у ёки бу спортчи томонидан йўлланган савол, таклиф, мурожаат ёки шикоятни бир вақтда ўша спортчининг ўзи билан бирга Жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамда МОҚ президенти, яъни фақат уч кишигина кўриши мумкин. Мобил иловани юклаб олган ва уланган бошқа спортчи, тренер ёки спорт федерациясининг раҳбари ўзга шахснинг шикоятини кўролмайди. Мобил иловада ахборотнинг тўла махфийлиги таъминланган бўлиб, бу корруцион ҳолатларнинг олдини олишда ҳам муҳим ўрин тутади”, - дейилган хабарда.

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида мазкур мобил илованинг тақдимот маросими ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдурахмонов, вазирлик ҳамда МОҚ мутасаддилари, спорт федерацияларининг раҳбарлари ва терма жамоаларнинг бош мураббийлари иштирок этишди.

Маросимда мазкур мобил илованинг бугунги кунда қанчалик долзарб эканлиги алоҳида таъкидланиб, бу билан спортчиларимиз исталган вақт ва шароитда тўғридан-тўғри Жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамда МОҚ президентига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди.

Асосий мавзулар