15:50 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Спорт
Ҳавола олиш
140 0 0

Қайд этилишича, Марказий Осиё ўйинлари мусобақасида Ўзбекистон делегациясининг расман иштирок этиш масаласи Ҳукумат билан келишилган ҳолда ҳал этилади.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Марказий Осиё ўйинларининг қайта тикланиши юзасидан расмий баёнот берди.

Таъкидланишича, Нур-Султан шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Эрон МОҚ бош котиблари иштирокида учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда 2021 йилдан Марказий Осиё ўйинларини қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилган. Барча МОҚ вакиллари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашган ва бу борада ўз фикрларини билдиришган.

“Ўзбекистон томони ҳам мазкур ташаббусни маъқуллади. Бироқ Марказий Осиё ўйинлари мусобақасида делегациямизнинг расман иштирок этиш масаласи Ҳукуматимиз билан келишилган ҳолда ҳал этилади”, - дейилади баёнотда.

Хабарда Ўзбекистон делегациясининг Марказий Осиё ўйинларида иштирок этиши масаласига ойдинлик киритилгач, қўмита бу ҳақда алоҳида расмий баёнот бериши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Нур-Султондаги учрашувда 2021 йилдан минтақа мамлакатлари ўртасида Марказий Осиё ўйинлари тиклаб ташаббуси қўллаб-қувватлангани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар