Тошкентда замонавий муз саройи қурилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровФестиваль фигурного катания в честь Международного женского дня
Фестиваль фигурного катания в честь Международного женского дня - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда қишки спорт турлари учун замонавий муз саройи қурилади. Саройда қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа спорт турлари) бўйича мусобақалар ўтказиш мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. “Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Открытие Humo Arena в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
"Humo Arena"сининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг:

а) Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний шоҳ кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган “Ўзкўргазмасавдо” МЧЖ, “Алпомиш савдо қаторлари” МЧЖ ва “Ўзчармсаноати” уюшмасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино ва иншоотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш;

б) “Ўзкўргазмасавдо” МЧЖнинг тегишли мол-мулклари ва бошқа воситалари, шунингдек, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари билан биргаликда (кўчмас мулк объектлари бундан мустасно), “Ўзагроэкспорт” АЖга қўшиш ҳамда “Ўзагроэкспорт” АЖ устав капиталидаги (устав фондидаги) давлат улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилаётган кўчмас мулк объектларининг қолдиқ (баланс) қийматига камайтириш;

в) бино ва иншоотлар жойлашган ҳудудда қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа спорт турлари) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазма ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройи ҳамда савдо, хизмат кўрсатиш ва таълим муассасалари объектлари мажмуасини барпо этиш лойиҳасини (инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш учун “ноль” харид қийматида “New Universal Development” МЧЖга (инвестор) тўғридан-тўғри сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, - дейилган ҳужжатда.

Инвестор бино ва иншоотлар негизида ва унга туташ ҳудудларда қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа спорт турлари) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазма ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройи ҳамда савдо, хизмат кўрсатиш ва таълим муассасалари объектлари мажмуасини барпо этиб, тўлиқ ишга тушириш учун камида 100,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш; камида 120 та янги иш ўринларини яратиш мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олиши қайд этилган.

Лойиҳада айтилишича, қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройини ташкил қилиш 2020 йил 1 сентябрга қадар якунланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 15 мартда Тошкент шаҳрида "Humo Arena" кўп тармоқли спорт саройининг очилиш тантанали маросими бўлиб ўтганди. Мажмуанинг 12 минг 500 ўриндан иборат асосий майдони трансформация усулида қурилган бўлиб, қисқа вақтда уни қайта жиҳозлаш, ўриндиқлар сонини ошириш ёки камайтириш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0