18:10 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Спорт
Ҳавола олиш
230 0 0

Маълум қилинишича, Халқаро олимпия қўмитаси коронавирус ва унинг янги тури хавфи борасидаги муҳокамаларидан сўнг мусобақалар ўз вақтида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилган.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Халқаро Олимпия қўмитаси Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинлари ўз белгиланган санасида бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, ХОҚ ижроия қўмитаси томонидан коронавирус ва унинг янги тури хавфи борасидаги муҳокамаларидан сўнг мусобақалар ўз вақтида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарорда таъкидланишича, барча спортчилар тўрт йилликнинг энг йирик турнири учун тайёргарликни давом эттиришлари мумкин.

ХОҚ ушбу қарорни маъқуллашда коронавирус туфайли ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилмаслиги борасидаги тахминлар пайдо бўлганидан сўнг қабул қилишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Дик Паунд 2020 йилги Токио Олимпиадаси бекор қилиниши эҳтимоли ҳақида гапирган эди.

COVID-2019

Хитойда номаълум пневмониянинг авж олиши ўтган йилнинг охирида бошланган эди. 2020 йил 5 март ҳолатига кўра уни юқтирганлар сони 95 минг кишидан ошган. COVID-2019дан вафот этганлар сони 3285 кишини ташкил қилган. 53 мингдан зиёд киши эса тузалиб кетишга муваффақ бўлган.

Асосий мавзулар