Ўзбекистон теннис федерациясига янги раҳбар сайланди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаАлишер Мирсоатов избран на пост руководителя федерации тенниса Узбекистана
Алишер Мирсоатов избран на пост руководителя федерации тенниса Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий банки бошқарув раиси Алишер Мирсоатов Ўзбекистон теннис федерациясининг янги раиси сайланди. У Рустам Иноятов ўрнини эгаллади.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Алишер Мирсоатов Ўзбекистон теннис федерациясининг янги раиси сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

Ушбу қарор  қўмитадаги  Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида қабул қилинди.

Таъкидланишича,  унда федерациянинг янги раҳбарлигига Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раиси Алишер Мирсоатов номзоди илгари сурилган ва номзод  бир овоздан маъқулланган.

Ирода Туляганова избрана на пост вице-президента федерации тенниса Азии  - Sputnik Ўзбекистон
Ирода Тўлаганова яна бир нуфузли лавозимга сайланди

“Янги раҳбарингиздаги улкан тажриба билан юксак натижаларга эришишингизга ишонаман. Шу билан биргаликда федерацияни узоқ йиллар давомида бошқариб келган Рустам Иноятовга ҳам алоҳида миннатдорчилик изҳор этаман. Айнан шу кишининг бошқарувида теннис федерациясида иш дарҳақиқат профессионал тарзда йўлга қўйилди. Шу муносабат билан ижозатингиз билан Рустам Расулевични федерациянинг фахрий президенти этиб сайлаш таклифини киритаман”, – деди МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз навбатида конференция иштирокчилари ушбу таклифни бир овоздан маъқуллашди ва Рустам Иноятов Ўзбекистон теннис федерациясининг фахрий президенти этиб сайланди.

Янгиликлар лентаси
0