12:59 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Спорт
Ҳавола олиш
334 0 0

Иорданияда ўтган лицензион турнирда Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун 7 лицензия, шунингдек, 3 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания минтақалари учун бокс бўйича Токио-2020 лицензион турнири ўз якунига етди. Ўзбекистон эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

Турнирдаги сўнгги жангда австралиялик Жастис Хьюнига қарши рингга кўтарилган Баҳодир Жалолов кучли зарбалари билан рақибини таслим этди ва ушбу муваффақияти билан делегациянинг мусобақадаги иштирокига чиройли якун ясаб берди

“Шу тариқа Иорданияда ўтган лицензион турнир орқали терма жамоамиз Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун еттита лицензия, шунингдек, 3 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди ва эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди”, - дейилган хабарда.

Мусобақада Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган боксчилар рўйхати:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров (бронза медаль)
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов (олтин медаль)
-63 кг: Элнур Абдураимов (олтин медаль)
-69 кг: Бобоусмон Батуров (бронза медаль)
-91 кг: Санжар Турсунов (бронза медаль)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (олтин медаль)
-51 кг: Турсуной Раҳимова

Асосий мавзулар