UFC раҳбари Ҳабиб-Тони жанги бекор бўлиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

© Instagram / ufcДуэль взглядов: Хабиб Нурмагомедов (слева) и Тони Фергюсон (справа)
Дуэль взглядов: Хабиб Нурмагомедов (слева) и Тони Фергюсон (справа) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дана Уайт Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга мем билан жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. UFC раҳбари Дана Уайт коронавирус тарқалиши туфайли апрел ойида Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга мем билан муносабат билдирди.

Уайт Instagram’да жойлаштирилган мемда киши жанг бекор қилиниши мумкинлиги туфайли хавотир олаётгани акс этган.

Бундан аввал Дана Уайт коронавирус эпидемияси апрелда ўтказиш режалаштирилган UFC-249 мусобақасига таҳдид солмайди, деб айтганди.

Нурмагомедов ва Фергюсон жанги Нью-Йоркда 18 апрелда ўтказилиши режалаштирилган.

Нурмагомедов 28 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Фергюсон эса 25 жангда ғалаба қозониб, уч марта мағлубият аламини тортган.

Янгиликлар лентаси
0