12:44 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Спорт
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1058)
81710

Италия клублари уч нафар футболчисида COVID-19 инфекцияси аниқлангани маълум бўлди. Роналду ўз ватанида карантин ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. “Ювентус” клубининг португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду коронавирусга таҳлил топширди. Таҳлил натижаси футболчида янги турдаги коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатди. Бу ҳақда Eurosport хабар қилди.

Таъкидланиича, “Ювентус” клуби барча футболчилар ва ходимлари тест натижаларини олди. Айни вақтда фақат уч нафар футболчида - Даниэле Ругани, Блез Матюиди ва Пауло Дибалида вирус аниқланди.

Роналду Мадейра оролида карантин ўтказмоқда. Италия чемпионати 3 апрелгача танаффус олди.

Италия Европа мамлакатлари орасида COVID-19 бўйича касалланганлар ва ундан вафот этганлар сони бўйича етакчилик қилмоқда.

Жон Хопкинс университети қошидаги тадқиқот ва инжинирнг маркази маълумотларига кўра, 59 138 киши касалланди, 5476 киши вафот этди ва 7024 киши соғайиб кетди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1058)

Асосий мавзулар