19:17 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Спорт
Ҳавола олиш
381 0 0

Мағлубият нималигини билмаган росссиялик жангчи “Ҳумо” хоккейчиларига якка кураш сирларини ўргатади.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россиялик аралаш якка кураш жангчиси, енгил вазнда UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди.

“ММА жангчиси клубга якка кураш бўйича мураббий бўлиб келади”, - дея хабар қилди “Ҳумо” матбуот хизмати. – Ҳабибга омад ва муваффақият тилаймиз!”

Клуб ҳимоячиси Игорь Мережко жамоа ушбу янгиликни катта хурсандчилик билан қабул қилганини таъкидлаган.

“Бизнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийимиз Арнис Ритениекс якка курашнинг жуда яхши кўникмасига эга, эндиликда Ҳабиб билан икки киши бўлиб бизга кўп нарсани ўргатишади. Унинг жамоамизга келиб қўшилишини сабрсизлик билан кутяпмиз”, - деди Мережко.

“Ҳумо”клубининг Instagram´даги Нурмагомедов ҳақидаги хабари остига фойдаланувчилар кўплаб изоҳ ёзиб қолдиришмоқда. Баъзи фойдаланувчилар бугун биринчи апрель, Кулги куни эканлигини унутиб, ишонишганини айтишган. Бошқалар эса буни биринчи апрель ҳазили экан деган қатъий фикрда.

“Ҳа-ҳа, эрталабдан Роналдо ва Месси қўнғироқ қилишди. Айтишларича, улар футболчиларимизга мураббийлик қилишар экан”,  - дея ёзган фойдаланувчилардан бири.

“Ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлиги учун Криштиану билан ҳам шартнома имзоланг”, - дея таклиф билдирган бошқаси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон пойтахтидаги Humo Arena спорт мажмуасида илк бор бўлиб ўтган аралаш жанг санъати бўйича халқаро мусобақада Ҳабиб Нурмагомедов фахрий меҳмон сифатида қатнашган эди.

Асосий мавзулар