22:49 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Спорт
Ҳавола олиш
86530

UFC-249 мусобақасининг энг асосий жангларидан бири Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши керак эди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Енгил вазнда UFC жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсон билан жанги бекор қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда спортчи инстаграмдаги саҳифада пост ёзиб қолдирди.

Нурмагомедовнинг маълум қилишича, у уйда карантинда ўтирибди. Бутун дунё карантин қоидаларига риоя қилиб уйда ўтирган бир пайтда, у дунё бўйлаб парвоз қилиб машғулот ўтказиши кераклиги қабилидаги гап-сўзлар уни ҳайрон қолдирган.

“Жанг учун ҳаётимни хавф остига қўйишим керакми? Ҳаммасини тушуниб турибман, жанг қолдирилгани учун сиздан кам хафа эмасман. Ҳамма сингари жангдан кейин менинг ҳам режаларим бор эди, аммо бўлаётган воқеалар назорати менинг қўлимда эмас. Замонамизнинг буюк давлатлари ва йирик компаниялари нималар содир бўлаётганидан шокда. Ҳар кун вазият олдиндан кўриб бўлмайдиган даражада ўзгармоқда. Лекин Ҳабиб шунга қарамай жанг қилиши керак – шундайми? Ўзингизни асранг ва ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг", - дея ёзган Ҳабиб.

Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасида жанг Нью-Йоркда 18 апрел куни ўтказилиши ва UFC-249 мусобақасининг энг асосий жангларидан бири бўлиши кутилаётган эди. Шундай қилиб икки жанги ўртасида жанг бешинчи марта бекор қилинмоқда.

Асосий мавзулар