05:54 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Спорт
Ҳавола олиш
54020

Россиялик яккакурашчи сўзларига кўра 53 ёшли Майк Тайсон ҳозир ҳам тез ва кучли, лекин оғир вазнли боксчининг рингда ҳаракатланиши аввалгидек чаққон эмас.

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Россиялик яккакурашчи Александр Емеляненко Майк Тайсон билан қандай жанг қилиши мумкинлигини айтиб берди.  

Унинг сўзларига кўра 53 ёшли Майк Тайсон ҳозир ҳам тез ва кучли, лекин оғир вазнли боксчи рингда ҳаракатланиши аввалгидек чаққон эмас. Шу сабаб Тайсон билан жангда рингда тез ҳаракатланиш – муҳим ютуқли стратегия бўлиши мумкин, деб ёзади Спорт-Эспресс.  

Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг охирида Майк Тайсон бир неча кўргазмали жанглар ўтказишни режалаштираётганини эълон қилган эди. Ушбу жангларда тушган даромад хайрия йўлида ишлатилади.

Шундан сўнг Александр Емеляненко ўз инстаграмида америкалик боксчи билан бокс жанги ўтказишни орзу қилаётганини хабар қилган эди.   

“Интернет тармоқларида мен Тайсоннинг машқлари ва ҳозирги усталигини кўрдим. Майк тайсон каби афсонавий боксчи билан рингга тушиш мен учун шараф бўларди”,- деди Емеляненко.

Россиялик боксчи сўзларига кўра Тайсон ҳали ҳам тез ва кучли. “Асосийси – унинг олдида тўхтаб қолмаслик. Агар у менга етиб олса, ухлашга юборади. Мен буни яхши тушунаман”, - деди яккакурашчи.

Тайсон – инсоният тарихидаги энг афсонавий боксчилардан биридир. У чемпионлик камарини 6 маротаба кетма-кет ҳимоя қилган. У шунингдек энг тез нокаутлар бўйича ҳам чемпион. Тўққиз маротаба 1 дақиқадан кам вақт ичида нокаутга эришган. Ўзининг сўнгги жангини Тайсон 2005 йилда ўтказган эди.

Александр Емеляненко Тайсондан 15 ёш кичик (38 ёшда). ММа карьерасида 36 жангдан 28тасини ғалаба билан якунлаган, улардан 20 нокаут билан.

Асосий мавзулар