06:12 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Спорт
Ҳавола олиш
698 0 0

Маълум қилинишича, саралаш ўйинлари 8 октябрдан қайта бошланади ва 17-ноябрь куни 2-босқич баҳсларига якун ясалади.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Осиё футбол конфедерацияси “Жаҳон чемпионати-2022” ва “Осиё кубоги-2023” қўшма саралаш босқичининг қолдирилган учрашувлари санасини маълум қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, саралаш ўйинлари 8 октябрдан қайта бошланади ва 17-ноябрь куни 2-босқич баҳсларига якун ясалади.

7-турни дам олиш сифатида ўтказиб юборадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашдаги ўз юришини 13 октябрь куни Яманга қарши баҳс билан давом эттиради.

Миллий жамоа 12-ноябрь куни ўз майдонида Сингапурни қабул қилса, 17-ноябрда бўлиб ўтадиган сўнгги тур баҳсида Саудия Арабистони меҳмони бўлади.

7-тур, 8-октябрь
Саудия Арабистони - Яман
Фаластин – Сингапур

8-тур, 13-октябрь
Сингапур - Саудия Арабистони
Яман – Ўзбекистон

9-тур, 12-ноябрь
Ўзбекистон - Сингапур
Саудия Арабистони – Фаластин

10-тур, 17-ноябрь
Фаластин – Яман
Саудия Арабистони - Ўзбекистон

Асосий мавзулар