01:17 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Спорт
Ҳавола олиш
128 0 0

МДҲ ўйинлари спортнинг 22 тури бўйича ўтказилади, унда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Тарихда илк бор спортнинг 22 тури бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ўйинлари ўтказилиши мумкин. Бу ҳақида бугун, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

Бугун МДҲ спорт вазирликлари вакиллари иштирокида ушбу мавзуга бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди. Унда спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов иштирок этди.

МДҲ ўйинлари 4-11 сентябр кунлари спортнинг 22 тури бўйича беллашувлар ўтказилади. Бокс, соҳил волейболи, стол тенниси, бадиий гимнастика, сув полоси шулар жумласидан. Спортчилар беллашувларда 284 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади.

Мусобақаларда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган спортчилар иштирок этади. Ҳозирча спорт ўйинларида МДҲга аъзо 7 мамлакатдан минг нафардан ортиқ делегатлар қатнашиши кутилмоқда. Барча делегация аъзоларини рўйхатдан ўтказиш жараёни онлайн тарзда аккредитация тизимида амалга оширилади.

Ўйинлар Қозон шаҳрининг 14та спорт иншоотида бўлиб ўтади. Мусобақалар давомида “Спортчилар қишлоғи”да иштирокчилар учун тиббий марказ ташкил этилиб, спорт иншоотларидаги допинг назорат пунктлари очилади. Шунингдек, бепул тиббий ёрдам хизматлари ҳам йўлга қўйилади. 

Ўзбекистонлик спортчиларнинг ушбу мусобақаларда иштирок этиши бўйича тегишли қарорни Республика махсус комиссияси қабул қилади, дейилган хабарда. 

Асосий мавзулар